РФ фуқаролиги бўлган чет элликлар армияда хизмат қилишга чақирилиши мумкин
Чет эл фуқаролиги ëки чет элда яшаш учун рухсатномаси (ВНЖ'си) бўлган россияликлар армияда хизмат қилиш учун чақирилиши мумкин. Илгари фақатгина Россия фуқаролигига эга бўлган (иккинчи фуқаролиги йўқ) шахслар хизматга чақирилар эди.
Тегишли фармонни Владимир Путин имзолади.
Фармон, шунингдек, РФ Қуролли Кучларида икки фуқаролиги бўлган россияликлар учун тинчлик даврида ҳарбий хизматни ўтиш тартибини, ҳарбий хизмат шартномасини тузиш ва уни бекор қилиш тартибини белгилайди.
Чет элликлар ҳам Россия армиясида хизматга чақирилиши мумкинми!?
Нотўғри тушинманг! Хизматга икки фуқаролиги бор шахслар чакирилиши мумкин. Масалан, РФ ва Ўзбекистон фуқаролиги бўлса. Ишлаш учун Россияга келган оддий мигрантларга бу фармон тегишли эмас! Россияда РВП/ВНЖ'си бор чет элликларни ҳам мажбурлаб хизматга чақириши мумкин эмас (фақат ўзлари хоҳласа, хизматга кетиши мумкин). Мигрантларни мажбурлаш қонунда йўқ.
Шунингдек, Путин қарори чет элликлар ўзлари хоҳласа Россия армияси сафига қабул қилиш ҳақида ҳам. Чунки шу кунгача фуқаролик бериш ҳақидаги қонунга киритилган ўзгаришлардан кейин ҳам чет элликларни Россия армия сафига киритиш бўйича норматив ҳужжат йўқ эди. РВП/ВНЖси бўлган тақдирда ҳам эски (бугунгача) тартиб бўйича чет элликни ҳарбий хизматга қабул қилиш тартиби мужмал ва мавҳум эди. Умуман ҳужжати йўқларни қабул қилиш имкони эса асло мавжуд эмасди. Норматив ҳужжатлар бўйича имконсиз эди. Амалда эмас.
Лекин анчадан буён гапириб келаётганимиздек, мигрантлар Россияда ўзлари хоҳлаб, армияга қўшилса ҳам, мажбурланиб қўшилса ҳам — МДҲ давлатлари маълум қилишича, ўз ватанларида уларни ҳуқуқий жавобгарлик кутади.