Чет эл фуқаролари энди миграция картасида Россияга ташриф буюриш мақсадини ўзгартириши мумкин

Чет эл фуқаролари энди миграция картасида Россияга ташриф буюриш мақсадини ўзгартириши мумкин
05.08.2022

Чет эллик фуқаролар энди миграция картасида Россияга ташриф мақсадини ўзгартиришлари мумкин

2022 йил 14 июлда қабул қилинган 357-сонли Федерал қонунга кўра, РФ ҳудудига виза талаб қилинмайдиган тартибда келган чет эл фуқароси Россияга киришда миграция картасида "ишлаш" деб эмас, балки бошқа мақсадни кўрсатган бўлса, лекин кейинчалик РФ'да қолиб меҳнат қилишга қарор қилса, у ҳолда мамлакатдан чиқмасдан патент олиш ва ишга жойлашиш учун ташриф мақсадини "ишлаш" ("работа") деб ўзгартириши мумкин. 

Чет эллик фуқаро ишга жойлашиш учун ташриф мақсадини қандай ўзгартириши мумкин? 

Патент беришни сўраб ёзган аризасида чет эллик мақсадни ўзгартирмоқчи эканлигини кўрсатиши керак. Патент берилгач, унинг РФ'га келиш мақсади "работа" бўлиб ҳисобланади. Ва бир иш кунидан кечиктирилмасдан ИИВ ходими томонидан давлат ахборот тизимига ўзгартириш киритилади.